Асенсио

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Марко Асенсио "Ливерпул"дан бўлаётган таклифни ўрганиб чиқмоқда. Бу ҳақда goal.com интернет нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг маълум қилишича 22 ёшли испаниялик футболчи бу борадаги якуний қарорини ЖЧ-2018 якунлангач эълон қилишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Асенсиога Лондоннинг “Челси” клубидан ҳам жиддий қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар