Асенсио "Реал"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини билади

El Chiringuito нашри мухбири Хота Хордининг сўзларга кўра “Реал” раҳбарияти Зидан қўл остида етарли ўйин амалиётига эга бўлолмаётгани сабаби бошқа жамоа сафига ўтишни режалаштириб юрган ярим ҳимоячи Марко Асенсиони тинчлантириш мақсадида унга тез орада жамоа бошқарувига "Тоттенхэм" устози Маурисио Почеттино таклиф этилишини айтган.

"Асенсио "Реал"да ўзини ёмон ҳис қила бошлагани барчамизга аён. У ҳозир Зидандан ўзига етарли ўйин амалиётига эга бўлолмаяпти. Шу боис у бошқа жамоага ўтиш ҳақида ўйлай бошлади. Бу хабар "Реал" раҳбариятига аллақачон етиб борган ва улар Асенсиога тинчланишини, тез орада жамоага келадиган мураббийга унга ишониши ва ўз жамоасида асосий футболчилардан бирига айтантириши ҳақида айтишган. Бу мураббийи – Маурисио Почеттино", –  дейди Хорди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!