Асенсио янги мавсумни "Реал"да ўтказади

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Марко Асенсио мавсумлар оралиғида жамоани тарк этмайдиган бўлди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ Англиянинг “Ливерпуль” клуби 22 ёшли испаниялик футболчи учун “қироллик клуби”га 180 млн евро таклиф қилаётгани ва футболчининг ўзи ҳам ушбу таклифни кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Асенсионинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган ва унга кўра футболчининг товон пули 700 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!