Asian Fight 2017 иштирокчиси Маҳмуд Мурадовнинг проморолиги билан танишинг (видео)
Ads

Хабарингиз бор, 9 сентябрь куни Ўзбекистон пенчак-силат федерацияси Тошкентда силат бўйича Asian Fight 2017 халқаро жанг шоусини ташкил қилишни режалаштирган. Шоу "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади.

Мазкур жанг кечасига бир қанча жаҳон юлдузлари ва спортчи актёрларнинг ташриф буюриши кутилмоқда. Улар орасида актёр Жан-Клод Ван Дамм, аралаш яккакурашлар жангчилари Федор Емельяненко ва Жефф Монсон ҳам бор.

Шунингдек, бу мусобақада иштирок этадиган маҳаллий спортчилар орасида кўпчиликка яхши таниш бўлиб улгурган Маҳмуд Мурадов, Ҳасан Баротов, Фурқат Ёқубов, Муҳаммадали Тоштурғунов, Анвар Бойназаров ва бошқалар ўрин олишган.

Ташкилотчилар мазкур турнирда Европа, Осиё ва Африканинг энг кучли спортчиларидан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда жаҳон терма жамоаси аъзолари ўртасида жанглар ташкил қилишни ҳам режалаштирган.

Қуйидаги видеолавҳада ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадовнинг проморолиги билан танишасиз.