Асрор Алиқулов “Шўртан”га бош мураббий бўлгани тасдиқланди

Бир неча ҳафта олдин юртимизда футболчилик фаолияти даврида тажрибали ҳимоячилардан бири бўлган таниқли футболчи Асрор Алиқулов «Машъал» клуби билан келишувга эришгани ҳақида маълумот бергандик.

Асрор Чориевич «Машъал» ўринбосарларига бош мураббий этиб тайинланганди. Аммо бироз вақт ўтгач мутахассис жамоа ва раҳбарият билан келишган ҳолда клуб билан хайрлашди. Эндиликда Асрор Алиқулов расман «Шўртан» жамоаси бош мураббийси этиб тайинланди.

Асрор Алиқулов “Шўртан” бош мураббийи

Эслатиб ўтамиз, бугун SPORTS.uz сайтимиз орқали Асрор Алиқулов "Шўртан" бош мураббийи бўлгани борасида хабар бергандик. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!