Асрор Ғофуров: Қаттиқ афсусдаман
Сoca-Cola Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган сўнгги учрашув – “Сурхон” ҳамда “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади – 1:1.
Аслида термизликлар ушбу баҳсда ғалаба қозонишлари ҳам мумкин эди. Бироқ “Сурхон” жамоаси йўқ жойдан гол ўтказди. Натижада ўта қўпол хато туфайли тайёр ғалабадан қуруқ қолишди.
Дарвозабон ошириб берган тўпни яна ўзига қайтармоқчи бўлган Асрор Ғофуров кутилмаганда тўғри дарвоза тўрига жойлаб қўйди. Ўйиндан кейин эса у гапирадиган кайфиятда эмасди ва қисқача шундай деди:
- Тўғриси, ҳозир кайфиятим яхши эмас. Фақат шуни айтмоқчиманки, “Сурхон” мухлисларидан узр сўрайман. Бу – футбол! Яна қайтараман, қаттиқ афсусдаман.
Фикрлар