“Астана” ўз майдонида йирик ғалабага эришди
Ads

Ҳозиргина Қозоғистон пойтахти – Астана шаҳридаги муҳташам “Астана-Арена” стадионида Европа лигаси 3-туридан ўрин олган “Астана” ҳамда “Маккаби Тель-Авив” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Ушбу ўйинда мезбонлар исроилликлар дарвозасига жавобсиз 4 бор тўп киритишди. Мазкур ғалабадан сўнг қозоқ клуби жамғарган очколар сони 4 тага етди ва улар гуруҳда иккинчи ўринга кўтарилиб олишди.

Европа лигаси. 3-тур

“Астана” (Қозоғистон) – “Маккаби Тель-Авив” (Исроил) 4:0 (2:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 33, пенальти Твумаси, 2:0 – 42 Твумаси, 3:0 – 47 Кабананга, 4:0 – 52 Кабананга.

“Астана” – Эрич, Шомко, Логвиненко, Шитов, Бейсебеков, Мужиков, Маевский, Муртазаев, Аничич, Кабананга, Твумаси.

“Маккаби Тель-Авив” – Райкович, Бабен, Давидзада, Шпунгин, Бен Хаим, Баттоккио, Перец (Рикан, 46), Сушич (Атар, 46), Еини, Блэкмэн, Кьяртанссон.

Огоҳлантиришлар: Мужиков (13), Перец (33), Блэкмэн (41), Шитов (61).