"Астана" ярим ҳимоячиси Шомуродовга жамоадош бўлиши мумкин

Қозоғистоннинг “Астана” клуби ярим ҳимоячиси Серикжан Мужиков фаолиятини Россия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Гап шундаки, 28 ёшли Қозоғистон терма жамоаси аъзосига ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сурадиган “Ростов” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Мужиков ўз фаолияти давомида фақатгина қозоқ клубларида тўп сурган ва Қозоғистон чемпионатида жами 222та учрашувда майдонга тушган ҳамда 21 марта рақиблар дарвозасига гол киритишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!