"Астон Вилла" "Челси" ҳужумчисини ижарага олади

Лондоннинг "Челси" клуби форварди Тэмми Абрахам мавсумни Чемпионшипда ўтказиши мумкин.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра "Астон Вилла" 20 ёшли англиялик футболчини мавсум сўнггига қадар имжарага олишга яқин турибди. 

Маълумот учун, Абрахам ўтган мавсумни "Суонси" сафида ижара асосида ўтказган ва 38та ўйинда 8та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!