Ads

"Астон Вилла" клуби ўзининг расмий сайтида жамоа ярим ҳимоячиси Жек Грилиш билан амалдаги шартномани узайтиргани ҳақида эълон қилди.

Унга кўра 23 ёшли футболчи бирмингемликлар билан 2023 йилгача бўлган келишувга имзо чеккан.

Эслатиб ўтамиз, Грилиш “Тоттенхэм”нинг жиддий қизиқишлига сабаб бўлаётган футболчи эди. Хатто “шпорлар” ўтган ёз уни сотиб олишга жиддий уруниб ҳам кўришганди.