УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-турида “Аталанта” Данияда “Мидтъюлланн” меҳмони бўлди.

Бергамоликлар мусобақа дебютантига қарши ўйинда ортиқча қийинчиликка дуч келмади. Якуний ҳисоб ҳам шунга яраша бўлди – 0:4. Меҳмонларга ғалаба келтирган голларга Дуван Сапата (26'), Алехандро Гомес (36'), Луис Муриэль (42') ва Алексей Миранчук (89') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)