Италия А Сериясининг 15-турида “Аталанта” ўз майдонида “Сассуоло”ни қабул қилди.

Голларга бой бўлган ушбу беллашув 5:1 ҳисобида бергамоликларнинг ғалабаси билан якунланди. “Аталанта” сафида голларни Дуван Сапата (11', 49'), Маттео Пессина (45'), Робин Госенс (57') ва Луис Муриэль (67') киритди. “Сассуоло”нинг ягона голига Влад Кирикеш (75') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)