“Аталанта” ва “Фиорентина” клублари “Челси” футболчиси учун курашади
Ads

“Аталанта” жамоаси “Челси” ярим ҳимоячиси Марио Пашалич учун курашга киришди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.

Аввалроқ Лондон клуби футболчини кейинчалик сотиб юбориш шарти билан ижарага беришни истаётгани ҳақида хабар берилганди. Ўз навбатида А Сериянинг бошқа бир жамоаси – “Фиорентина” хорватиялик 23 ёшли футболчини ижарага олиш исталигни билдирди.

Пашалич 2016/17 йилги мавсумда А Серияда тўп сурган. Ўшанда хорватиялик футболчи “Милан” клуби шарафини ҳимоя қилган.