AS нашри хабарига кўра, мадриднинг "Атлетико" клуби қишда ҳужум чизиғини А Серия форвардлари билан кучайтирмоқчи. Гап "Милан" ҳужумчиси Кшиштофе Пентеке ва "Торино" форварди Андреа Белотти ҳақида кетмоқда.

Жамоа устози Диего Симеоне "матрасчилар"нинг ҳужум чизиғидаги муаммоларини қишда ушбу трансфер билан ҳал қилишга умид боғламоқда.

Мадридликлар Пентекени ижарага олишни уддалай олишса, Белоттига 35 миллион евро сарфлашга тайёр.