Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Испания Ла Лигаси 2-турининг қолдирилган баҳси ўтказилмоқда. Майдонда "Атлетик" ҳамда "Барселона" ўзаро баҳс олиб боради. Ва ушбу учрашув матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

Атлетик Бильбао

  • Иньяки Уильямс 3'
  • Икер Муньяин 90'

Примера Дивизион 2-тур

07/01/2021, 01:00

2
:
3
Тугади

Барселона

  • Педри 14'
  • Лионель Месси 38', 62'

Стадион: San Mames Barria 0 томошабин

Бош ҳакам: Carlos del Cerro

45'
90'

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Қўшиб берилган дақиқалар меҳмонлар устунлигида ўтмоқда. Бироқ ҳужумлар яна зарбага қадар етиб бормаяпти.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Атлетик" ҳисобни қисқартирди!

    Муньяин ўзининг аниқ зарбаси билан жамоадошларига умид бағишлади.

  • 88'

    "Атлетик" олдинга ўтишда давом этмоқда.

  • 86'

    Месси рақиби билан бироз жиддий тарзда тўқнашиб кетди. Аммо у ўйинни давом эттирмоқда.

  • 83'

    Майдон эгалари ҳисобни қисқартириш учун тинмай олдинга ўтмоқда. Бироқ ҳужумлар хавфли зарбагача етиб бормаяпти.

  • 81'

    Гризманнинг зарбаси ўзи кутганчалик чиқмади. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

  • 80'

    Рауль Гарсия ўз ўрнини Жон Морсильога бўшатиб берди.

  • 77'

    Рақиб қарши ҳужумини қоида бузиш эвазига тўхтатган Венседор сариқ карточка олиши мумкин эди. Ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 75'

    Дембеле ва Дест ўрнига Брейтуэйт ҳамда Мингеса ўйинга қўшилди.

  • 72'

    Мессининг бу сафарги зарбаси яна устунга тегди. Учрашув давомида иккинчи бор Лео устунни пойлади.

  • 70'

    Рақибга нисбатан қоида бузган Дани Гарсия огоҳлантирилди.

  • 67'

    Иниаки Уильямс жарима майдони ичида тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Яхши вазият қўлдан кетди.

  • 65'

    Де Маркос ҳамда Весга ўрнига Беренгер ва Дани Гарсия майдонга тушди.

  • 64'

    Бугун "кўк-анорранглилар" ҳар томонлама рақибдан устун келмоқда.

  • 62'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Барселона" ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

    Гризманнинг узатмасидан кейин кучли зарба берган Месси тўпни дарвозага михлаб қўйди.

  • 59'

    Мессининг ажойиб зарбаси устундан қайтди.

  • 57'

    Ҳакамга эътироз билдиргани учун Лангле огоҳлантирилди.

  • 56'

    "Барселона" қанотлар бўйлаб узоқ давом этадиган ҳужумлар уюштирмоқда.

  • 53'

    Мессининг голи инобатга олинмади. Лео ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган эди.

  • 51'

    Каталонияликлар рақибга қараганда бир бош устунлик билан ўйинни давом эттирмоқда.

  • 49'

    Венседорнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 48'

    Де Маркоснинг узатмасига на Уильямс, на Муньяин ета олмади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Тўп назорати ҳамон Куман шогирдларида. 

  • 45'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Тайм сўнгини ҳам меҳмонлар фаолоқ ўтказмоқда.

  • 43'

    Месси қулай имкониятдан фойдалана олмади. Унинг зарбаси тўсин ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 40'

    "Кўк-анорранглилар" босим уюштиришда давом этмоқда.

  • 38'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Барселона" ҳисобда олдинга ўтиб олди!

    Жамоадоши қолдирган тўпни Месси аёрона зарбаси билан дарвозага йўллади.

  • 36'

    Мессидан тўпни қабул қилиб олган Педри ҳужумни муваффақиятли давом эттира олмади. Ҳимоячилар ундан тўпни олиб қўйди.

  • 34'

    Дембеленинг чап оёқда йўллаган зарбасини Симон ушлаб олди.

  • 32'

    Микель Баленсиага майдонга тушди. У жароҳат олган Берчиче ўрнига ўйинни давом эттиради.

  • 31'

    Юри Берчиченинг эски жароҳати безовта қилди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 29'

    Жамоалар эҳтиёткорликни оширди. Энди кўр-кўрона олдинга югуришларни кузатмаяпмиз.

  • 27'

    Дембелега нисбатан ишлатилган қўполлик учун Весга огоҳлантирилди.

  • 25'

    Рауль Гарсияга тиббий ёрдам керакка ўхшайди.

  • 23'

    Бускетс билан комбинация юштирган Месси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 20'

    Каталонияликлар ўйинни назорат қилмоқда. 

  • 18'

    Альбанинг узатмасига шерикларидан ҳеч ким етиб бора олмади.

  • 16'

    Дембеле воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 14'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Барселона" мувозанатни тиклади!

    Де Йонг томонидан жарима майдони марказига ташлаб берилган тўпни Педри дарвозага киритди.

  • 13'

    Дембеленинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 12'

    Уильямс бу сафар ўнг қанотдан ўз омадини синаб кўрди. Тер Штеген ўз ўрнида.

  • 9'

    Футболчилар яккакурашларда ўзларини аямай ҳаракат қилмоқда. 

  • 7'

    "Барса"да муносиб жавоб! Дестнинг яқин масофадан берган зарбасини Симон қайтарди.

  • 5'

    Майдон эгалари қарши ҳужумда ўз омадини синаб кўрди. Бироқ вазият зарбагача етиб бормади.

  • 3'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Атлетик" ҳисобни очди!

    Жарима майдони ичидан зарба берган Иниаки Уильямс дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)