Испания Ла Лигасининг 22-турида “Атлетик” ўз майдонида “Валенсия”ни қабул қилди.

Қизиқарли кечган ўйин 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Қизиғи, ўйиндаги голларнинг иккаласига ҳам “Валенсия” футболчилари муаллифлик қилди. Дастлаб, Уго Гильямон 43-дақиқада ўз дарвозасига гол урган бўлса, 65-дақиқада Габриэль Паулиста ўз голи билан ҳисобни тенглаштирди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)