Ads

Бильбаонинг “Атлетик” клуби ўзининг расмий сайти орқали икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирганини эълон қилди.

Унга кўра басклар ҳимоячи Микель Баленсиага ва ярим ҳимоячи Оскар Де Маркослар билан амалдаги келишувни 2021 йилга қадар узайтиришди.

Маълумот учун, 30 ёшли Баленсиага “Атлетик” сафида 2013 йилдан буён, 29 ёшли Де Маркос эса 2009 йилдан буён тўп суриб келмоқда.