Ла Лиганинг 26-туридан ўрин олган "Атлетико" - "Реал" баҳсига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Жалолиддин Қобилжонов олиб боради.

Атлетико Мадрид

  • Луис Суарес 15'

Примера Дивизион 26-тур

07/03/2021, 19:15

1
:
1
Тугади

Реал Мадрид

  • Карим Бензема 88'

Стадион: Estadio Wanda Metropolitano 0 томошабин

Бош ҳакам: Alejandro Hernandez

45'
90'

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. "Мадрид дербиси"да жамоалар муроса кўчасини танлади.

  • 90+3'

    Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди

  • 89'

    Васкес жарима майдони яқинида йиқитилди

  • 88'

    "Қироллик клуби" ажойиб комбинациядан сўнг ҳисобни тенглаштирди. Бенземани қулай имкониятга чиқариб юборган футболчи Каземиро эди

  • 87'

    ГООООООООООЛ! Карим Бенземааааа учрашувда ҳисбни тенглаштирди

  • 81'

    Бенземанинг жаримадан йўллаган зарбасини яна Облак бартараф этди

  • 80'

    ВАААҲ! Облак жамоасини муқаррар голдан қутқарди. Бенземанинг яқин масофадан йўллаган зарбасини посбон қайтарди. Қайтган тўпга Карим яна зарба йўллади, бироқ Облак яна ўз ўрнида

  • 78'

    Начо Суаресга нисбатан қўполлик ишлатди

  • 74'

    Бенземанинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди

  • 72'

    Ҳакам Корреага сариқ карточка кўрсатди

  • 71'

    Узатмани қабул ққилиб олганВальверде дарвоза томон зарба йўллади, Облак хавфни бартараф этди

  • 68'

    Рафаэль Варан огоҳлантирилди

  • 66'

    Васкеснинг узатмасидан сўнг Винисиус қулай вазиятдан фойдалана олмади

  • 66'

    Ҳозиргина огоҳлантирилган Карраско ўрнига Жоао Феликс майдонга тушмоқда

  • 63'

    Янник Карраско огоҳлантирилди

  • 61'

    Анхель Корреа ўз омадини синаб кўрди, бироқ ноаниқ

  • 60'

    "Реал"да икки ўзгариш: Асенсио ва Родриго майдоннни тарк этди. Улар ўрнига Вальверде ва Винисиус туширилди

  • 59'

    Луис Суареснинг зарбаси ноаниқ чиқди

  • 58'

    Томас Лемар ўрнига майдонга Сауль туширилди

  • 56'

    "Реал" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади

  • 53'

    Қулай имконият ҳосил қилган Каррасконинг зарбасидан кейин тўпни Куртуа қайтарди. Льорентенинг такрорий уринишига аниқлик етишмади.

  • 52'

    Начонинг жарима майдони ичидан бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 50'

    Асенсиога нисбатан қоида бузган Анхель Корреа огоҳлантирилди. "Реал"да яхши стандарт юзага келмоқда.

  • 48'

    Васкеснинг узатмасидан кейин ҳимоячилар тўпни қайтарди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+2'

    Танаффус! Ҳозирча майдон эгалари 1:0 ҳисобида олдинда

  • 45+2'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

  • 44'

    Каземиро майдон марказида Корреани йиқитди

  • 43'

    ЙЎҚ! Пенальти йўқ! Давом этамиз

  • 42'

    Ҳакам ВАРга мурожаат этди. Кутамиз...

  • 41'

    Тўп бурчакдан узатилган вақтда тўп "Атлетико" футболчисининг қўлига тегди. "Реал" футболчилари пенальти сўрамоқда

  • 40'

    Асенсионинг узатмаси рақиб футболчиларига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди

  • 38'

    Суарес ноқулай позициядан дарвоза томон зарба бериш иложини топди. Куртуа ўз жойида

  • 35'

    Карраско ҳужумда фол ишлатди

  • 34'

    "Атлетико" футболчилари тўпни узида сақлаган ҳолда ўйинни назорат қилмоқда

  • 30'

    Льоренте ҳужумда Мендига нисбатан қоида бузди

  • 28'

    БУУУУМ! Каземиронинг олис масофадан йўллаган зарбасини Облак қайтарди

  • 24'

    Суареснинг узатмасига Карраско ета олмади. Акс холда, хавфли вазият бўлиши мумкин эди

  • 21'

    Бенземанинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

  • 17'

    Бенземанинг зарбасини Облак қийинчиликси эгаллаб олди

  • 15'

    Гол урилган вазиятда "қироллик клуби" ҳимоячилари суний офсайд яратишда қўпол хатога йўл қўйди

  • 14'

    ГОООООООООЛ! Луис Суарес учрашувда ҳисобни очди

  • 11'

    "Реал" футболчилари майда паслар орқали ўйнамоқда. Зидан шогирдлари рақиб хатосини кутмоқда

  • 4'

    Суареснинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деорга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак тўпи!

  • 3'

    "Реал" футболчиси  жарима майдони яқинида Суаресни йиқитди

  • 2'

    Кокенинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди

  • 1'

    Корреа дастлабки дақиқадаёқ Кроосга нисбатан қоида бузди

  • 1'

    Ҳакам хуштаги янгради ва ўйинга старт берилди

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда

  • 0'

    Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари Ла Лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган Мадрид дербиси старт олмоқда

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар