Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби “Кёльн” ҳимоячиси Хорхе Мере учун курашга қўшилди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “матрасчилар” спорт директори Андреа Берта ушбу масала юзасидан 21 ёшли испаниялик футболчи билан боғланган. Эслатиб ўтамиз, ушбу футболчига шунингдек “Барселона”дан ҳам жиддий қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Мере жорий мавсум “Кёльн” сафида жами 13та ўйинда майдонга тушди. Унинг товон пули эса 30 млн еврони ташкил этади.