“Атлетико” бразилиялик ҳужумчи учун курашга киришди

Мадриднинг “Атлетико” жамоаси Бразилиянинг “Гремио” клуби ҳужумчиси Луанга қизиқиш билдирмоқда.

Мадридликлар 24 ёшли футболчи учун “Гремио”га 20 млн евролик таклиф билан чиқди.

Ўз навбатида, бразилияликлар Луаннинг трансферидан 24 млн евро олишни кўзлашмоқда.

Ушбу футболчига биринчи бўлиб Москванинг “Спатак” жамоаси қизиқиш билдирган эди. Бироқ футболчининг ўзи Россияда ўйнамоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!