“Атлетико” Фабрегасни ижарага олмоқчи

Мадриднинг “Атлетико” клуби “Челси” ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегасни ижарага олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Eurosport хабар тарқатди.

“Матрасчилар” Фабрегаснинг “аристократлар” сафида асосан заҳирада қолиб  кетаётгани ва шу боис Испания чемпионатига қайтишни истаётганидан фойдаланиб қолишмоқчи.

Таъкидлаш керакки, Фабрегаснинг “Челси” билан амалдаги келишуви 2019 йининг ёзига қадар имзоланган. Испаниялик 29 ёшли футболчи жорий мавсум АПЛда жами 22та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!