Ads

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳимоячиси Хосе Хименес “Арсенал”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Goаl интернет нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” устози Арсен Венгер 23 ёшли уругвайлик футболчини ўз жамоаси сафида кўрмоқчи. Ўз навбатида жорий мавсум “Атлетико”нинг асосий таркибидан муқум жой ола билмаётган Хименес ёзда жамоасини ўзгартиришга қарши эмас. Айтиш лозимки, футболчининг шартномасига кўра унинг товон пули 65 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Хименес жорий мавсум Ла Лигада жами 16та учрашувда иштирок этган ва 1та голга муаллифлик қилишга эришган.