"Атлетико" футболчиси "Валенсия"га ўтишга яқин турибди

Мадриднинг "Атлетико" клуби хужумчиси Кевин Гамейро "Валенсия"га ўтишга яқин турибди.

Marca нашрининг хабарларига кўра, "кўршапалаклар" 31 ёшли футболчини 14 миллион евро трансфер нархи ва 6 миллион евро бонуслар эвазига ўз сафига қўшмоқчи.

Мадридликлар "Милан"нинг хужумчиси Никола Калинични ўз сафига қўшиб олганларидан Гамейронинг трансферига розилик билдиришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!