"Атлетико" ҳимоячиси "Реал"га ўтишини инкор этди

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳимоячиси Хосе Мария Хименес ўзининг "Реал"га ўтиши борасидаги хабарларни инкор этди ва буни имконсиз деб айтди.

Бу борадаги саволларга 23 ёшли футболчи қуйидагича жавоб берди: “Реал”га ўтиш? Бунинг имкони бор деб ўйламайман”.

Маълумот учун, Хименес жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 7та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 1та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!