"Атлетико" ҳимоячиси сафга қайтди

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳимоячиси Хуанфран сонидан олган жароҳатидан фориғ бўлди ва жамоа машғулотларига келиб қўшилди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда. 

Шундай қилиб, "матрасчилар"нинг асосий ҳимоячиси ЕЧЛ ярим финал жавоб баҳсида "Реал"га қарши ўйнай олиши мумкин. Аммо, унинг бугун Ла Лига доирасида "Эйбар"га қарши бўлиб ўтадиган баҳсда майдонга тушиши сўроқ остида.

Эслатиб ўтамиз, Хуанфран "Лестер"га (1:1) қарши УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб баҳсида жароҳат олган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!