"Атлетико" жазоирлик футболчини таркибига қўшиб олмоқчи

El Gol Digital нашри хабарига кўра, "Бетис" марказий ҳимоячиси Аисса Манди ёзда Мадриднинг "Атлетико" клубига кўчиб ўтиши мумкин.

Сўнгги вақтларда "матрасчилар" ҳимоя чизиғида муаммолар кўзга ташланиб қолмоқда, жамоа бош мураббийи эса 28 ёшли жазоирлик футболчининг трансфери орқали ушбу муаммоларга ечим топиш ниятида.

Transfermarkt нашри футболчини 16 миллион еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсудма Манди Ла Лига доирасида 19 та ўйинда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!