Испания Ла Лигасининг 32-турида “Атлетико” ўз майдонида “Алавес”ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Матрасчилар”га ғалаба келтирган голларга Сауль Ньигес (59') ҳамда Диего Коста (73') муаллифлик қилди.

Шу тариқа “Атлетико” Ла Лига мусобақа жадвалининг кучли учлигидаги ўрнини мустаҳкамлаб олди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)