Испания Ла Лигасининг 20-турида “Атлетико” ўз майдонида “Валенсия”га қарши баҳс олиб борди.

Мадриддаги ўйин голларга бой бўлди ва якунда “матрасчилар” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. “Атлетико”га ғалаба келтирган голларга Жуан Феликс (23'), Луис Суарес (54') ҳамда Анхель Корреа (72') муаллифлик қилган бўлса, “Валенсия”нинг ягона голини Урош Рачич (11') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)