Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳамшаҳари “Реал” билан ярим ҳимоячи Маркос Льорентенинг трансфери борасида музокаралар бошламоқчи. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш лозимки, 22 ёшли испаниялик футболчининг шартномасида унинг товон пули 200 млн евро деб белгилаб қўйилган. Бироқ, “матрасчилар” ушбу нархни пасайтиришга умид қилишмоқда.

Футболчининг ўзи эса “қироллик клуби”да етарли ўйин амалиётига эга бўлолмаётгани сабаб Диего Симеоне жамоасига ўтишга қарши эмас. Бундан ташқари унинг отаси ва бобоси ҳам бир вақтлар айнан “Атлетико” сафида тўп суришган.

Агар томонлар бу борада келишувга эришган тақдирда ҳам Льоренте 2018 йилнинг январь ойига қадар “Атлетико” футболчиси сифатида рўйхатдан ўта олмайди. Боиси, УЕФА Мадрид клубига 2018 йилга қадар янги футболчи сотиб олишни таъқиқлаган.