“Атлетико” Мадрид клуби президенти Энрике Сересо кеча бўлиб ўтган “Ливерпуль” ва “Тоттенхэм” (2:0) жамоалари ўртасидаги ЕЧЛ финали ҳақида гапириб ўтди.

Таъкидлаш керакки, учрашув “Атлетико”нинг уй стадиони ҳисобланган “Ванда Метрополитано” аренасида бўлиб ўтди.

“Фантастик оқшом. Ниҳоят “Ливерпуль” Европа чемпиони бўлди. Лекин, “Атлетико” финалларни ўтказиш бўйича чемпионларнинг чемпиони.

Учрашувга ташриф буюрган ҳар бир мухлис бу ажойиб стадион чиройли, дўстона ва ёқимли эканини кўрди. У барчани хурсанд қилди.

Юқорида айтганимдек, ҳақиқий чемпион бу – “Атлетико”. Биз барчага ташкилотчилик қандай бўлишини ўргатиб қўйдик”, - дейди Сересо.