Ads

“Атлетико Мадрид” шанба куни Ла Лиганинг 12-туридан ўрин олган учрашувда ўз уйида ҳамшаҳарлари “Реал”ни қабул қилади.

Диего Симеоне шогирдлари бир хил очко тўплаган “Реал”ни ютишга ҳаракат қилиб кўради. Клуб президенти Энрике Серезо эса Мадрид дербисидан олдин ижобий кайфиятда эканлиги кўриниб турибди. У Marca нашрига берган интервьюсида учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Иккала жамоа ҳам бир хил очко тўплаган ва бу учрашув ғолиби бошқасидан уч очко илгарилаб кетади дегани. Аммо энг муҳими чиройли, тинч ўйин бўлиши. Ҳар доимгидек, биз ютиш учун ўйнаймиз” дейди клуб президенти.