Ads

Аввал хабар берганимиздек кеча ЕЧЛнинг "С" гуруҳида ҳам 4-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Шу куни Мадриднинг "Атлетико" клуби ўз майдонида Озарбайжондан ташриф буюрган "Қорабох" футболчиларини қабул қилди. 

Қизиқарли кечган ўйин якунда 1:1 ҳисобида дуранг натижа билан якунланди. Гуруҳнинг нариги баҳсида эса ўз майдонида "Челси"ни қабул қилган "Рома" рақиби дарвозасини жавобсиз 3 марта ишғол этди ва ғалаба қозонди. Қуйида "С" гуруҳидаги вазият билан танишиб олишингиз мумкин: