Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн бу мавсум ўзидан кутилган ўйинни намойиш этиб бера олмади.

“Матрасчилар”нинг айрим раҳбарлари 26 ёшли футболчининг ҳаракатларидан норози бўлмоқда. Бу ҳақда Аs нашри хабар бермоқда. Бироқ қолганлар бу ҳолат вақтинчалик эканлигини ва франциялик футболчига ишонишда давом этиш тарафдорилар.

Қайд этиш жоиз, унинг шартномасидаги товон пули 200 млн еврони ташкил этади.