“Атлетико” ва “Барселона” бир дарвозабон учун курашмоқда
Ads

Испаниянинг “Бетис” клуби дарвозабони Антонио Адан мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартириши мумкин.

AS нашри тарқатган хабарга кўра бир йилдан сўнг эркин агентга айланадиган 31 ёшли посбонга Мадриднинг “Атлетико” клуби жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Ушбу трансфер эса таҳминан 2 млн еврога баҳоланмоқда.

Гап шундаки, мадридликлар Аданни жамоанинг асосий дарвозабони Ян Облакка ўриндош сифатида кўришмоқда. Шу пайтгача ушбу ишни амалга ошириб келган 22 ёшли аргентиналик дарвозабон Аксель Вернерни эса ижарага бериб юборишни кўзлашмоқда.

Маълумотларга кўра Аданга шунингдек “Барселона”, “Хетафе” Лиссабоннинг “Спортинг” клублари ҳам кураш олиб боришмоқда.