"Атлетико" "Айнтрахт" ҳужумчиси Андре Силвани ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "Calciomercato" нашри ёзмоқда. 

Ўтган йили сентябрь ойида Силва "Милан"дан Бундеслига клубига кўчиб ўтганди. "Айнтрахт" португалиялик ҳужумчи учун 3 миллион евро тўлаганди. Айни дамда унинг трансфер нархи 28 миллион еврога баҳоланмоқда.

Жорий мавсум Андре 20та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол урди ҳамда 5та голга ассистентлик қилди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар