Ads

Мадриднинг "Атлетико" клуби мавсум якунлангач ўзининг асосий ҳужумчиси Диего Коста билан хайрлашиши мумкин. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра агар 30 ёшли футболчи чиндан ҳам “матрасчилар” сафини тарк этса, у ҳолда ушбу жойга ПСЖ форварди Эдинсон Кавани олиб келиниши мумкин. Айтиш керакки, уругвайлик тўпурарни Мадридда шахсан жамоа бош мураббийи Диего Симеоне кўришни истамоқда.

Маълумот учун, Кавани жорий мавсум ПСЖ сафида 13та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Минбар

Барча блоглар