Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳимоячиси Филипе Луис Ла Лиганинг 16-тури доирасида бўлиб ўтган “Вальядолид”га (3:2) қарши баҳсда сон мушакларидан жароҳат олди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра 33 ёшли бразилиялик футболчи кеча тиббий кўрикдан ўтказилган. Шундан сўнг маълум бўлдики, у камида 2 ҳафта майдонга туша олмайди.

Маълумот учун, Филипе Луис жорий мавсум “Атлетико” сафида чемпионатда жами 13та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди.