Ads

Аргентиналик машҳур ярим ҳимоячи Николас Гайтан Хитойнинг "Далянь Ифан" клубидан кетди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Берилган маълумотларга қараганда 31 ёшли футболчи фаолиятини МЛСда давом эттиради. Аниқроғи, Гайтаннинг янги жамоаси АҚШнинг "Чикаго Файр" клуби бўлади.

Маълумот учун, Гайтан "Далянь Ифан" сафида жами 28та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.