Атлетларимиз жаҳон чемпионатида иштирок этади

Жорий йилнинг 27 сентябрь кунидан 6 октябрь санасигача Қатар пойтахти Доҳа шаҳридаги "Халифа" стадионида енгил атлетика бўйича XVII жаҳон чемпионати ўтказилади.
 
47 медаллар жамғармаси учун ўтадиган баҳсларда ўзбек атлетлари ҳам иштирок этади. 
 
Мусобақанинг дастлабки кунида баландликка сакраш баҳсларининг саралаш босқичида Надия Дўсанова ва Светлана Радзивил ўз омадларини синаб кўрса, уч ҳатлаб сакрашда Руслан Қурбонов рақобатлашади. Шунингдек, чемпионатнинг дастлабки медали учун ўтадиган аёллар ўртасидаги марафонда ҳамюртимиз Ситора Ҳамидова иштирок этади.
 
Жаҳон биринчилигининг 2 октябрь кунги баҳсларида Екатерина Воронина еттикураш беллашувларидаги иштирокини бошлайди. 5 октябрь куни эса Андрей Петров марафонда ғолиблик учун югуради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!