Audi Cup. “Атлетико” турнир ғолиби бўлди
Ads

Кеча оқшом Германиянинг Мюнхен шаҳридаги “Альянц-Арена” стадионида “Аudi Cup” норасмий турнирининг финал ўйини бўлиб ўтди.

Хал қилувчи баҳсга Испаниянинг “Атлетико” хамда Англиянинг “Ливерпуль” жамоалари етиб келишди. Учрашувнинг асосий вақтида ғолиб номи аниқланмагач, регламентга мувофиқ ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат этилди.

Футбол лотореясида эса “матрасчилар” аниқ ҳаракат қилишди ва 5:4 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритиб, турнир ғолиби бўлишди.

Аudi Cup. Финал

Атлетико (Испания) – Ливерпуль (Англия) 1:1 (1:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 33 Баре, 1:1 – 83 Фирмино.

Атлетико – Мойя, Врсалько (Хуанфран, 73), Хименес, Гонсалес, Люка Эрнандес, Фернандес (Габи, 59), Парти (Савич, 73), Краневиттер, Корреа,Баре (Гризманн, 59), Вьетто (Торрес, 74).

Ливерпуль – Уорд, Клаван, Фланаган (Матип, 46), Гомес, Милнер (Робертсон, 46), Лаллана (Груйич, 46), Вейналдум (Эджариа, 64), Джан(Хендерсон, 46), Мане (Кент, 47), Соланке (Ориги, 64), Вудберн (Фирмино, 46).

Огоҳлантиришлар: Мане (22), Милнер (24), Гомес (45), Гонсалес (56), Клаван (65).

Пенальтилар серияси –  5:4.