Австралия терма жамоаси футболчиси: Французларни иқтидорли эканини яхши биламиз

Австралия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Марк Миллигэн яна бир неча дақиқалардан сўнг бўлиб ўтадиган Францияга қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз французларнинг ўта иқтидорли эканини яхши биламиз. Лекин биз улар билан курашишга ҳаракат қиламиз.

Жаҳон чемпионатига борадиган таркибга кириш осон эмас. Мен ушбу ўрин учун ҳар доим курашиб келдим. Бош мураббий ким бўлиши муҳим эмас, барибир менинг вазифам ўзгармайди”, - дейди Миллигэн.

Эслатиб ўтамиз, Франция – Австралия учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 15:00да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар