"Аякс" 19 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолади

Амстердамнинг "Аякс" клуби "Эммен" дарвозабони Кьелл Схерпенни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 19 ёшли голландиялик посбон амстердамликлар билан 2023 йилга қадар шартнома имзолаган. Бироқ, трансфер нархи ҳозирча ошкор этилмаяпти.

Энди Схерпен 1 июлдан “Аякс” сафига бориб қўшилади.

Маълумот учун, Схерпен жорий мавсум "Эммен" сафида жами 33 та ўйинда иштирок этди ва ўз дарвозасидан 71та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!