"Аякс" клуби бош директори Эдвин ван дер Сар жорий ёзги трансферлар даврида жамоа айрим футболчиларни сотишини тасдиқлади.

Амалдорнинг сўзларига кўра, амстердамликлар раҳбарияти ўтган мавсум бошида дарвозабон Андре Онана, ҳимоячи Николас Тальяфико ва ярим ҳимоячи Донни ван де Бекка яна бир мавсум жамоада қолишса, уларни 2020 йилнинг ёзида сотиб юборишга ваъда берган.

Аммо, ван дер Сарнинг айтишича, юқоридаги футболчиларнинг трансфер нархи бўйича ҳеч қандай чегирма қилинмайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)