"Аякс" бош мураббийи билан шартномани узайтирди

Амстердамнинг "Аякс" клуби ўзининг расмий сайтида жамоа бош мураббийи Эрик тен Хаг билан амалдаги шартномани узайтиргани ҳақида эълон қилди.

Унга кўра Голландия чемпиони 49 ёшли мутахассис билан 2022 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади. Айтиш лозимки, томонларнинг аввалги келишуви 2020 йилга қадар тузилган эди.

Маълумот учун, “Аякс” ўтган мавсум Голландия чемпионати ва кубогида зафар қучди, Чемпионлар лигасида эса сенсацион тарзда ярим финалгача етиб борди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!