Ads

Амстердамнинг “Аякс” клуби хавбеки Абдельхак Нури ўйин пайтида майдонни тез ёрдам машинасида тарк этди ва тўғри касалхонага ётқизилди.

20 ёшли футболчи “Вердер” жамоасига қарги ўтказилган ўртоқлик ўйинининг 72-дақиқасида бирдан майдонга қулаб, ҳушини йўқотди. Таъкидлаш керакки, футболчини тезроқ касалхонага етказиш мақсадида стадионга вертолёт чақиртирилди.

Амстердамликлар расмий сайтининг хабар беришича, айни дамда футболчининг ҳолати барқарор. Бироқ, у ҳамон шифокорлар назоратида.