Ads

"Аякс" клуби ўз ҳимоячиси Йоел Велтман билан шартномасини узайтирди.

"Мен 10 ёшимдан бери "Аякс"даман. 18 йил давомида шу ердаман ва бу жуда ажойиб," - деди Велтман.

"Аякс" ва Голландия терма жамоаси ҳимоячиси жамоа билан 2021 йилгача битимни узайтирди. Унинг аввалги шартномаси 2020 йилда ўз ниҳоясига етиши керак эди.

27 ёшли футболчи "Аякс"нинг тарбияланувчиси ҳисобланади ва у жамоа учун 222 та учрашув ўтказиб, 10 та гол уришга эришган.