Ads

"Аякс" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Хаким Зиеш мавсумлар оралиғида ўз орзусига эришиши мумкин.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли марокашлик футболчига "Арсенал" клуби жиддий қизиқиб қолган. Таъкидлаш керакки, 26 ёшли марокашлик футболчи асли “канонирлар” мухлиси ҳисобланади ва болалигидан ушбу жамоада тўп суришни хоҳлаган.

Маълумотларга қараганда Лондон гранди Зиеш учун амстердамликларга 28 миллион евро тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ушбу футболчига "Бавария" ва "Интер" ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.