"Аякс" сўнгги 16 йилда илк бор Чемпионлар лигасининг чорак финалига чиқди

Хабарингиз бор кеча “Аякс” УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳси доирасида сафарда “Реал” меҳмони бўлди ва 1:4 ҳисобида ғалаба қозониб мусобақадаги юришини давом эттирди.

Эътиборлиси, амстердамликлар шу тариқа сўнгги 16 йилда илк бор Чемпионлар лигасининг чорак финалига йўлланмани қўлга киритишди. Улар сўнгги бор 2002/03 йилги мавсумда 1/4 финалда иштирок этишган эди. “Аякс” ўша мавсум чорак финалда икки ўйин натижасига кўра “Милан”га (0:0, 2:3) имкониятни бой бериб қўйган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!