Ads

“Аякс” ярим ҳимоячиси Душан Тадич “Манчестер Сити” ҳамда “Бавария” клубларининг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

El Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича немис клуби ҳам, инглиз клуби ҳам 30 ёшли сербиялик футболчининг трансфери борасида унинг агенти билан боғланган.

Ўз навбатида амстердамликлар эса Тадични 30 млн еврога баҳолашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Аякс” Тадични бундан бир йил муқаддам “Саутгемптон”дан 12 млн еврога харид қилган эди.

Маълумот учун, Тадич жорий мавсум “Аякс” сафида жами 40та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 26та гол ёздириб қўйишга эришди.