"Айнтрахт" "Боруссия" Дортмунднинг 2 нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Айнтрахт" клуби ўз сафини "Боруссия" Дортмунднинг икки нафар футболчиси билан кучайтирмоқчи.
Bild нашрининг ёзишича франкфуртликлар ярим ҳимоячи Себастьян Роде ҳамда вингер Максимилиан Филиппларни ўз сафига қўшиб олишмоқчи. Таъкидлаш керакки, ушбу футболчилар дортмундликлар мураббийлик штабининг янги мавсум режаларига киришмайди ва шу сабабли “Айнтрахт”га уларни қўлга киритиш ортиқча қийинчилик туғдирмайди.
Маълумот учун, айни дамда 28 ёшли Роденинг трансфер нархи 3 млн, 23 ёшли Филиппники эса 13 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар